-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Русланбек Давлетов: Ҳокимиятнинг ер ажратиш бўйича ваколатини қисқартириш керак

18.05.2019
Аввал хабар берганимиздек, Халқаро пресс-клуб сессияда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони мазмун-моҳияти муҳокама қилинмоқда.
 
Унда Савдо-саноат палатаси раиси Адҳам Икромовнинг таъкидлашича, эндиликда ташкил этиладиган Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналарида Савдо саноат-палатасидан ҳам вакил бўлади.
 
Сессияда тадбиркорларга ер ажратиш бўйича муаммолар ҳам кўтарилди.
 
– Ер ажратишда бюрократик тўсиқлар бор. Вилоятларда ҳокимликлар ерни аукционга чиқармаяпти. Ҳужжатлар стол устида қолиб кетаяпти. Ҳокимиятнинг ер ажратиш бўйича ваколатини қисқартириш керак. Шу сабабли Ер кодексига ўзгартиришлар киритилмоқда, – дейди адлия вазири Русланбек Давлетов.
 
Хуршид Қодиров