-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Сохта хужжат тузган мудирага жиноий иш очилди (2019 йил, 19 сон)

19.05.2019

ХАЛҚИМИЗ устоз-мураббийларни, тарбиячиларни эъзозлайди, ҳурматини жойига қўяди. Аммо баъзида улар орасида касбига доғ тушираётганлар ҳам учраб туради.

Мунисхон Ризаева пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 219-мактабгача таълим муассасасининг мудираси лавозимида ишлаган. У ўзганинг мулкини ўзлаштириш мақсадида сохта ҳужжатлар тайёрлаган. М.Ризаева мансаб мавқеини суиистъемол қилиб, 2017 йил муассасага М.Усмонбоевни бино ишчиси вазифасига, К.Ҳосилбековани жисмоний тарбия йўриқчиси вазифасига, Л.Рихсиевани мусиқа раҳбари вазифасига, Р.Ҳакимовани рус ва ўзбек тили ўқитувчиси вазифасига ишга қабул қилганлиги ҳақида буйруқ чиқарган. Аммо ушбу шахслар мазкур мактабгача таълим муассасасида меҳнат фаолиятини юритмаган. Яъни, ишламаган. Мудира тўлов қоғозларига сохта маълумот киритиб, жами 6.130.642,62 сўм пул маблағини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Мазкур муассасада ўтказилган текширувда қинғир иш фош этилди. Ишламаган одамларга буйруқ чиқарилиб, ­маош тўланганлиги аниқланди. Сохта ҳужжат тузган мудирага нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

 

Отабек СОДИҚОВ,

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Мирзо Улуғбек туман бўлими катта инспектори