-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

100 ёшли Хурим онага туғилганлик тўғрисида гувоҳнома берилди (2019 йил, 20 сон)

22.05.2019

ПАЙАРИҚ туман адлия бўлимига тумандаги Янгиобод маҳалла фуқаролар йиғини, Йўлтепа қишлоғида яшовчи фуқаро Пўлат Шерқулов, 1919 йилда туғилган ­онаси Хурим Умированинг ёши 100 дан ошган бўлса-да, туғилганлик гувоҳномаси йўқлиги ҳақида мурожаат қилди.

Ушбу мурожаатнинг қаноатлантирилиши бўйича Пайариқ туман адлия бўлими ташаббуси ва бевосита иштироки билан маъмурий ишлар бўйича Пайариқ туман судига ариза киритилди. 2019 йил 17 апрелдаги сайёр суд мажлисида 1919 йилда туғилган Хурим Умировага туғилганлик гувоҳномаси бериш ҳақида Пайариқ туман ФҲДЁ бўлимига мажбурият юклатилди. Ва 100 ёшли онахон Хурим Умировага туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома топширилди.

 

Азим ХУДОЙБЕРДИЕВ,

Пайариқ туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси