-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Даъво аризадан сўнг фуқаро ишга тикланди

25.05.2019

ҒИЖДУВОН туманида яшовчи фуқаро Ш.Хасановнинг Адлия вазирлигига ишдан асоссиз равишда бўшатилганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати Бухоро вилоят адлия бошқармаси томонидан ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида, фуқаро Ш.Хасанов билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишда огоҳлантириш муддатига амал қилмаганлиги ҳамда ўрганиш кунига қадар буйруқ нусхаси ва меҳнат дафтарчаси берилмаганлиги аниқланди. Шу боис фуқаронинг манфаатида ишга тиклаш, компенсация ва маънавий зарарни ундириш бўйича судга даъво аризаси киритилди. Суд қарорига асосан фуқаро ишга тикланди ҳамда мажбурий прогул кунлари учун 2 658 360 сўм иш ҳақи ва 495 360 сўм маънавий зарар ундирилди.

Айбдор мансабдор шахсларга нисбатан эса интизомий ва маъмурий жазо чоралари қўлланилди.

Туйғун АЗИМОВ,

Бухоро вилоят адлия бошқармаси масъулходими