-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

“Оммавий ахборот воситалари сўзда эмас, амалда “тўртинчи ҳокимият” даражасига кўтарилиши зарур. Бу – замон талаби, ислоҳотларимиз талаби”

28.05.2019

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялари анетлиги бошчилигида фуқароларнинг сўз ва ахборот эркинлигига доир конститутциявий ҳуқуқларининг рўёбга чиқишини таъминлаш, мамлакатни ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ривожлантиришда оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш, медиа бозорда улар учун тенг шароитлар яратиш, шунингдек, журналистлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги масалалар муҳокамасига бағишланган “ОАВ соҳасида миллий қонунчиликни янада такомиллаштиришнинг долзарб масалалари” мавзусидаги республика конференцияси бўлиб ўтди.

Агентлик ташаббуси билан ўтказилган ушбу республика конференциясидан кўзланган мақсад депутат ва сенаторлар, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг раҳбар ва маъсул ходимлари, халқаро ва хорижий ташкилотлар, дипломатик корпус вакиллари, шунингдек, журналист ва блогерларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини таъминлаш, ОАВ, журналистларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, оммавий ахборот воситаларининг ўзини-ўзи бошқаришда демократик механизмларни шакллантириш билан боғлиқ фикр-мулоҳазалар, таклиф ва тавсияларни ўрганиш, уларни ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни лойиҳаларига киритишдан иборатдир. Мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ривожланишида ОАВ ролини кучайтириш, давлат органлари ва бошқа ташкилотларга улар фаолиятининг очиқлигини таъминлашда давлат хизматчиларига оммавий ахборот воситалари билан очиқ, оммавий ўзаро ҳамкорлик қилиш маданиятини сингдиришдир.

Бугунги кунда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида жамиятни демократлаштириш ва бу жараёнда оммавий ахборот воситаларининг ролини ошириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Маълумки жорий йилнинг 2 февралида Президентимиз томонидан қабул қилинган иккита муҳим ҳужжатда –“Ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорларида ахборот соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш бўйича мақсад ва вазифалар аниқ кўрсатиб ўтилган. Агентлик томонидан мазкур ҳужжатларда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, ахборот соҳасини давлат томонидан қўллаб қувватлаш тизимини такомиллаштириш, мамлакат медиа-бозорини жадал ривожлантириш, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, шу жумладан, ушбу соҳанинг меъёрий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш, юзага келган муаммоларни ҳал қилиш бўйича бир қатор амалий ишлар қилинмоқда.

Хусусан тадбирда таъкидланганидек, бугунги кунда оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг матбуот хизматлари фаолияти самарадорлигини ошириш соҳасида бир қатор муаммолар мавжуд бўлиб, уларни ҳал этиш юзасидан долзарб вазифалар белгилаб олинган.

Жумладан, Президент қарори билан тасдиқланган 2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни янада ривожлантириш дастурига асосан Агентлик томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда халқаро тажрибани ўрганган ҳолда, сўз эркинлиги ва ОАВ фаолияти бўйича халқаро рейтинглар мамлакатнинг мавқеини юксалтириш, Медиа-омбудсман лавозимини жорий этиш, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг жамоатчилик билан алоқаларини тубдан яхшилаш, Журналистларнинг Касб этикаси кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, нодавлат теле ва радиоканаллар учун медиа-бозорда кенг шараоитлар яратиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда. Юқорида таъкидланганидек соҳага доир тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда.

Конференцияда Ўзбекистон Республикаси олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати аъзолари, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг раҳбар ва маъсул ходимлар, халқаро ва хорижий ташкилотлар, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус  ва оммавий ахборот воситалари вакиллири, журналистлар иштирок этишди ва бир қанча мавзуларда бахс мунозаралар олиб борилди.

 

Латофат Юсубова

“Инсон ва қонун” мухбири