-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Бола кулса олам кулар

31.05.2019

Бутун дунё бўйлаб, ҳар йилнинг 1 июнь куни “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” сифатида нишонланади. Ушбу байрамни нишонлаш бизда, болажон халқимизда бугундан бошланди. Негаки, шириндан-шакар болажонларимизни хурсанд қилмоқчи эканмиз, буни эртага қолдириб бўлмайди, албатта. Тошкентдаги сайилгоҳлар дейсизми, истироҳат боғлари дейсизми, барчасида болажонларнинг байрамини нишонлаш бошланди. Шунингдек, Тошкент шаҳрининг Махтумқули кўчасида жойлашган, халқимиз ишончини қозонган ва ёшларга ҳаётда зарур бўлган ҳунарларни ўргатиш билан шуғулланувчи етакчи ўқув марказларидан бири “Машхура”фирмасида болажонлар байрамига бағишланган ҳамда ёрдамга муҳтож болаларни рағбатлантириш учун қизиқарли ва қувноқ тадбир ташкил қилинди. Бу тадбир албатта, “Машхура” ўқув марказининг етакчи раҳбари Анвар Юсуповнинг саъй-ҳаракати билан амалга оширилди. Бундан ташқари тадбир давомида беғубор болакайларга совғалар улашилди. Кўзларидан, юзларидан қувонч нурлари порлаган тадбир иштирокчилари фикрига қулоқ тутдик.

Бобур РАСУЛОВ, Шайхонтохур туман депутати:

Мана бугун “Машхура” ҳамда “Бизнес авлод” ўқув марказлари, Қандолатчилик ассоцацияси, Шайхонтохур туман халқ таълими ва Маданият бўлими иштирокида болажонлар учун байрам тадбири ўтказдик. Кўриб турганиздек болажонларимиз жудаям хурсанд. Бундан биз катталар ҳам жуда мамнунмиз. Ўйлашимча мана шундай тадбирларни жуда кўплаб ташкил қилишимиз керак. Негаки, ёш авлод бизнинг келажагимиз. Уларни қанча рағбатлантирсак, келажакка ишонч ва куч билан қарашади. Ҳар доим, ҳар вақтда меҳр ва эътиборни ҳис қилиб туришсалар, аминманки комил инсон бўлиб етишади. Уларнинг қай даражада билим ва ақлга эга бўлишига барчамиз масъулмиз. Ёш авлоднинг яхши камол топишига замин яратиш ҳаммамизнинг вазифамиздир.