-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Давлат хизматлари тизими унда фуқаролар учун қулайликлар яратилмоқда (2019 йил, 22 сон)

11.06.2019

ТОШКЕНТ вилояти Қибрай туманида давлат хизматлари маркази жорий йилда бир қатор ишларни амалга ­оширмоқда. Марказнинг хизматлар тизимига тўлиқ интеграция қилинган ва ҳамкорлик ўрнатилган, тадбиркорлик субъектларига рухсат берувчи ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар тақдим этишда амалдаги қонунчиликка риоя қилинган. Шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда давлат божи ва йиғимлар ундирилиши ягона биллинг тизимига уланган, йиғимларни тўлаш учун оворагарчиликларнинг олдини олиш мақсадида “CLICK”, “PAYME”, “PAYNET” мобил алоқалари орқали ҳам амалга ошириш мумкинлиги тўғрисида фуқароларга тушинтирилмоқда.

Шу билан бирга, марказга кириш жойи ва кутиш залларининг фуқароларга кўриниши қўлай бўлган жойларига марказ томонидан хизмат кўрсатишнинг турлари, мурожаат этувчиларга тегишли ҳужжатларни тўлдириш ва ­ёзишнинг намунавий шаклдаги қоғозлари стендларга осиб қўйилган.

Марказда бошқа ташкилотлар ва мурожаат этувчиларга тезлик билан давлат хизматларини кўрсатиш учун интернет тармоғининг миллий сигмент маълумотларини узатиш тармоғига, шунингдек, бепул фойдаланиш асосида давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг идоралараро электрон ҳамкорлик тизимига уланган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси интерактив давлат хизматлари ягона порталига уланган ва тезлик даражаси максимал даражада ишлаб келмоқда.

Марказда давлат хизматлари кўрсатиш масалалари бўйича телефон хизмати (call-марказ)нинг зарур даражада ишлаши ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг ўз-ўзига хизмат кўрсатиш учун инфокиоск техника аппарати билан таъминланган.

Шу ўринда айтиш лозимки, 2019 йилнинг 1 май ҳолатига, жами 10366 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 4250 та мурожаатга ҳоким қарори чиқарилган. Айни пайтда қолган 4472 та мурожаат кўриб чиқилмоқда. Марказга келишга имконияти бўлмаган фуқароларнинг яшаш манзилларига борган ҳолда сайёр (мобил) давлат хизматлари кўрсатилмоқда.

Мисол учун, Қибрай туман Давлат хизматлари маркази томонидан уй-жойларни қонунийлаштириш бўйича кўплаб фуқаролар ўзбошимшачилик билан қурилган уйига эгалик қилиш имкониятини қўлга киритди. Бугунги кунда ушбу марказ хизмати томонидан фуқароларга яратилган қулай шарт-шароитлардан барча бирдек мамнунлигини билдиришмоқда.

 

Тоҳир ХАЛИЛОВ,

Қибрай туман Давлат хизматлари маркази директори