-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

2019 йил 24 сонда чоп этилган мақолалар

19.06.2019

Абитуриентлар ДХМлар орқали ҳужжат топширади

Бу йил тартиб қандай бўлади?

ВАЗИРЛАР Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги “Олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни қабул қилиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига биноан айрим олий ўқув юртларига ўқишга кириш учун абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш ва жўнатиш вазифаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари Агентлигига юклатилди. Бироқ айни шу масала ­юзасидан абитуриентлардан таҳририятимизга кўплаб саволлар келиб тушаяпти.


 

Давлат хизматлари марказлари сизнинг хизматингизда

ДАВЛАТ хизматлари Агентлиги ва унинг жойлардаги бўлимлари юртимиз аҳлига даставвал 30 дан ортиқ турдаги давлат хизматларини кўрсатиш билан ўз фаолиятини бош­лаган бўлса, ҳозирга келиб унинг сони 141 тага етди.


 

Ихтисослаштирилган филиалга қабул бошланди

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ­юридик кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш самарадорлигини янада ошириш мақсадида Президентимизнинг 2019 йил 7 февралдаги Қарори қабул қилиниб, Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиали ташкил этилди.


 

Филиал очилишидан мақсад

Аввало, юриспруденция соҳасида базавий ва амалий касбий тайёргарликни таъминлашга қаратилган ўқув режалари ва дастурлари асосида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўлса, назарий тайёргарликнинг ҳуқуқни қўллаш фаолияти билан узвий боғлиқлигини таъминлашга қаратилган замонавий шакл ва усуллар, ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда ўқув жараёнини таълим беришнинг модул тизими асосида ташкил этишдан иборатдир.


 

Суд қарорини ёзаётган судья нима учун Конституция моддаларини қўлламаслиги керак?!

КОНСТИТУЦИЯНИНГ бевосита амал қилиши судлар фаолиятида қандай аҳамият касб этади, бу борада хорижий мамлакатлар тажрибасининг ­ўзига хос жиҳатлари нимада, Ўзбекистонда судлар жисмоний ва юридик шахсларнинг қонуний ҳуқуқ ҳамда манфаатлари бузилиши билан боғлиқ низоларни кўриб чиқиш ва ҳал этишда Конституцияга таянадими, нима учун суд ҳужжатларини кодекслар ва бошқа қонунлар билан асослаймизда Конституцияни қўлламаймиз?


 

Давлат дастуридаги энг муµим вазифалар. Буни биласизми?

ПРЕЗИДЕНТИМИЗНИНГ 2019 йил 17 январда “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга ­оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони имзоланган эди.


 

Фейк-ньюс ва хавфсизлик: қонунлар ёлғонга қарши

ФЕЙК (ингл. fake) — сохта, қалбаки, деган маъноларни англатади. Ҳақиқатга жуда ўхшаб кетадиган ёлғон хабарлар, махсус дастурлар орқали ўзгартирилган фотосуратлар, монтаж қилинган видеороликлар, ижтимоий тармоқларда бошқа шахслар (одатда, машҳур инсонлар) номидан очилган “ёлғон аккаунтлар” фейкларга мисол бўла олади.


 

Фирибгар инспекторлар қилмиши фош бўлди

ПРЕЗИДЕНТИМИЗ ўз маърузасидан бирида давлат органлари ходимларининг масъулияти хусусида тўхталиб, “Ҳар бир давлат хизматчиси ҳар куни ўзининг меҳнати билан эгаллаб турган лавозимига лойиқлигини исботлаши шарт”, деган қоидага амал қилиши зарурлигини алоҳида таъкидлаганди. Бироқ орамизда хизмат масъулиятидан ва давлат манфаатидан ўз нафсининг майлини устун қўяётган ходимлар ҳамон учраётгани таассуфли ҳолат.


 

Бу ерлар кечаги Нуробод эмас. Чўпонлар диёрида ҳаёт қайнамоқда

БУНДАН 2-3 йил олдин асрлар давомида қақраб ётган чўлу биёбонларда қисқа фурсатда ақлбовар қилмайдиган ободонлаштириш, бунёдкорлик ишлари амалга оширилади, деб ҳеч ким хаёлига келтирмаганди. Бутун умр қўй-қўзи боқиб, ўз қишлоғидан нарига ўтмаган, ҳаттоки 50-60 чақирим узоқликда бўлган туман марказига боришнинг иложини тополмаган чўпон-чўлиқлар, бийдай кенг далада ғалла етиштириш билан овора бўлиб нуқул комбайнини созлайман, деб қора мойга ботиб юрган ғаллакор ўз туманида бундай ўзгаришларни кўриб ҳайратлангани рост.


 

“Паспортим 2 ой ўзимда 1 ой давлат идораларида турар эди”

ҲАР бир ота-она ўз фарзандининг бахту камолини кўришни истайди. Афсуски, бу орзу-­ният йўлида қонунни четлаб ўтиш ҳолатлари ҳам учрамоқда. Бир неча йиллар давомида ноқонуний тураржойларни бунёд этиб, ҳадик ва хавотирда яшаётган ҳамюртларимиз учун давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ўзбошимчалик билан қурилган тураржойларга нисбатан бир марталик умумдавлат акциясининг эълон қилиниши кутилмаган омад бўлди.


 

Мурожаатчилар сони 50 баробарга ошди

МАМЛАКАТИМИЗДА маъмурий исло­ҳотлар режасини изчил амалга ошириш, аҳолининг ҳаёт даражасини юксалтириш ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, бизнесни ривожлантириш мақсадида давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизими ўз доирасини кенгайтирмоқда. Қисқа давр оралиғида “Ягона дарча” тамойили бўйича халқимизга кўрсатилаётган давлат хизматлари сони ортиб, ушбу хизматлардан фойдаланиш мақсадида мурожаат қилаётган фуқаролар сони 50 баробарга ошди. Шунинг­дек, қўшимча давлат хизматларининг жорий этилиши билан мазкур сон кўрсаткичлари икки баробарга ортиши кутилмоқда. 


 

“Совуқ қурол”ларни рухсатсиз олиб юриш мумкинми?

ҚУРОЛ, ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш ­қурилмаларига қонунга хилоф равишда ­эгалик қилиш жамият аъзоларининг соғлом ҳаёт тарзини издан чиқаради.