-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Филиал очилишидан мақсад (2019 йил, 24 сон)

19.06.2019

— Филиалнинг асосий вазифалари қуйидагилар:

Аввало, юриспруденция соҳасида базавий ва амалий касбий тайёргарликни таъминлашга қаратилган ўқув режалари ва дастурлари асосида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўлса, назарий тайёргарликнинг ҳуқуқни қўллаш фаолияти билан узвий боғлиқлигини таъминлашга қаратилган замонавий шакл ва усуллар, ахборот-коммуникация технологияларини қўллаган ҳолда ўқув жараёнини таълим беришнинг модул тизими асосида ташкил этишдан иборатдир.

Бундан ташқари, филиал таълим ­олувчиларнинг психологик тайёргарлиги, ҳуқуқий, сиёсий маданияти ва ҳуқуқий онгини оширишнинг самарали тизимини яратиш ҳамда таълим олувчиларнинг аҳоли ва оммавий ахборот воситалари билан ишлаш ва ўзаро ҳамкорлик қилиш кўникмаларини такомиллаштиришга қаратилган кўплаб ишларни амалга оширади.

Ташкил этилган мазкур филиал Тошкент давлат юридик университетининг таркибий бўлинмаси — юридик шахс мақомига эга олий таълим муассасаси ҳисобланади.

Филиал суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари, адвокатлар, шунингдек, илмий-тадқиқот ва олий таълим муасса­салари, вазирликлар, идора­лар мутахассислари ва бошқа мутахассисларни ўриндошлик тартибида ёки меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш шартларида педагогик фаолиятни амалга оширишга жалб этиш ҳуқуқига эга.

Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардиянинг буюртмаларига мувофиқ ҳамда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг ҳуқуқ­бузарликлар профилактикаси ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ­юридик кадрларга бўлган эҳтиёжини ­инобатга олиб, филиалга қабул квоталарини кўпайтириш ёки камайтириш ҳуқуқи берилиши мумкин.

Бундан ташқари, Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан алоҳида шахсларни юридик кадрларни тайёрлаш дастурлари бўйича белгиланган квоталар (давлат грантлари)дан ташқари филиалда ўқитиш учун тўловни амалга ­ошириш ҳуқуқига эга.

Айни пайтда Жиззах политехника инс­титути негизида Жиззах вилояти ички ишлар органларининг олий ноюридик маълумотга эга бўлган ходимларини қайта тайёрлаш сайёр курслари ташкил этилган бўлиб, ўқув жараёнлари давом ­этмоқда.

Пойтахт ҳудудининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари учун юридик кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш соҳасидаги илғор хорижий тажрибанинг ўрганилишини таъминлаш мақсадида филиал директори Бахтиёр Абдуллаев бошчилигидаги делегация Беларусь Республикасига ташриф буюриб, ушбу мамлакат тажрибасини ўрганди ҳамда Филиал билан Беларусь Респуб­ликаси Ички ишлар Академияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

 

Зарифа БОЙМУРОДОВА,

Тошкент давлат юридик университети Ихтисослаштирилган филиали ходими