-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Ўринбосарга “ҳайфсан” берилди (2019 йил, 26 сон)

05.07.2019

ЯККАСАРОЙ туман адлия бўлими томонидан фуқаро А.Саидовнинг совуқ сувдан қарздорлиги мавжудлиги ҳолати бўйича “Сувсоз” ДУК Яккасарой туман сув тақсимоти бўлими томонидан юборилган талабномадан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Мурожаатда келтирилишича, фуқаро А.Саидов 2018 йилнинг I ­ярим йиллик учун олдиндан ҳамда 2018 йил февраль ойида II ярим йиллик учун 4 киши ва ҳовли майдони 40 м2 жой учун ёзги даврга пул тўлаган ва 2018 йилнинг охиригача тўлов даври кўрсатилган.

Ўрганиш жараёнида, А.Саидов хонадонига етказиб берилган ­ичимлик суви ва қабул қилинган оқова сув учун “Сувсоз” ДУК Яккасарой туман сув тақсимоти бўлими томонидан қайта далолатнома тузилиб, хонадоннинг ёзги мавсум учун сарф этиладиган қаттиқ ер майдони 330 м2 ва юмшоқ ер майдони 40 м2 ташкил этгани қайд этилиб, унга қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Натижада, фуқаро А.Саидовнинг дебитор қарздорлиги мавжуд эмаслиги ­аниқланди ҳамда “Сувсоз” ДУК Яккасарой туман Сув тақсимоти бўлими томонидан юборилган совуқ сув бўйича қарздорликни бартараф этиш ҳақидаги талабномаси асоссиз, деб топилди. Шу боис туман сув тақсимоти бўлимининг бошлиқ ўринбосари ўз хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашганлиги сабабли “ҳайфсан” интизомий жазоси қўлланилди.

 

Амир ШАМСИҚУЛОВ,

Яккасарой туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси