-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Қўшилган қиймат солиғи бензин нархини ошишига олиб келадими?

05.07.2019
Жорий йилнинг 4 июль куни Адлия вазирлигида қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига етказиш бўйича ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида “Қонунчиликдаги янгиликлар” номли брифинг ва матбуот анжумани ташкил этилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълум қилди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони бўйича ўтказилган матбуот анжуманида соҳа мутахассислари томонидан журналистларга мазкур Фармон мазмун-моҳияти тушунтирилди.
 
Қабул қилинган Фармонга кўра 2019 йил 1 октябрдан бошлаб, бензин, дизель ёқилғиси ва газни ёқилғи қуйиш станциялари орқали охирги истеъмолчиларига сотадиган юридик шахслар, ушбу товарларни сотишдан тушумнинг миқдоридан қатъий назар, қўшилган қиймат солиғи тўловчилари ҳисобланади.
 
photo5256154365683673911.jpg
 
Матбуот анжумани давомида, журналистлар ҳамда иштирок этган тадбиркорлар томонидан “Қўшилган қиймат солиғини киритилиши бензин нархининг ошишига таъсир этадими?” деган савол ўртага ташланди.
 
Молия вазирлиги масъул ходими Отабек Якубовнинг сўзларига кўра, бензин, дизель ёқилғиси ва газни ёқилғи нархи давлат томонидан тартибга солинадиган маҳсулотлар таркибига киради. Бу давлат томонидан АИ 80 маркали бензин учун 4000 сўм миқдорида, АИ 90 маркали бензин учун 4500 сўм миқдорида белгиланган ва шу миқдорда сақланиб қолади. Мазкур норманинг киритилиши айнан мазкур маҳсулотларни автомобил ёқилғиларини қўйиш шаҳобчалари сотаётган корхоналар учун кўпроқ фойдали, дея таъкидлади.
 
Бундан ташқари, мазкур Фармонга мувофиқ 2019 йил 1 августдан ягона ер солиғи тўлайдиган қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилар қўшилган қиймат солиғини тўлашга ихтиёрий ўтади.