-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Адлия бўлимининг аралашувидан сўнг банк филиаллари кредит ажратди (2019 йил, 27 сон)

10.07.2019

ТЕРМИЗ туман адлия бўлими томонидан тумандаги 4 та сектор билан келишилган ҳолда сайёр қабуллар режаси тасдиқланган ва ушбу режага ­асосан туман адлия бўлими томонидан сайёр ва шахсий қабуллар ўтказиб келинмоқда.

Адлия бўлими 2019 йил давомида 178 та шикоят ва мурожаатларни ўрганиб чиқди, шундан 116 таси шахсий ва сайёр қабуллар давомида ўрганилиб, тегишли тарзда қаноатлантириш чоралари кўрилди.

Жумладан, Термиз тумани “Учқизил” маҳалласида яшовчи фуқаролар Ҳайитова Гулсара ва Худойбердиева Нурия, “Наврўз” маҳалласида яшовчи Алмуратова Дилафруз, “Гулистон” маҳалласида яшовчи Саломова Жамила, “Қаҳрамон” маҳалласида яшовчи Илмуратова Лутфия ва “Термиз” маҳалласида яшовчи фуқаро Саитова Дилором Термиз туман адлия бўлимининг шахсий қабулида бўлиб, тикувчиликни ривожлантиришларида тикув машиналарини сотиб олиш ­учун “Ҳар бир оила тадбиркор” давлат дас­тури доирасида имтиёзли кредит маб­лағлари ажратилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат этди.

Термиз туман адлия бўлимининг аралашуви билан, фуқаро Ҳайитова Гулсарага “Микрокредитбанк” АТБ Учқизил филиали томонидан 10 миллион сўм, Худойбердиева Нурияга “Микрокредитбанк” АТБ Учқизил филиали томонидан 10 миллион сўм, Алмуратова Дилафрузга “Микрокредитбанк” АТБ Учқизил филиали томонидан 5 миллион сўм, Саломова Жамилага “Микрокредитбанк” АТБ Учқизил филиали томонидан 3 миллион 850 минг сўм, Илмуратова Лутфияга “Агробанк” АТБ Термиз филиали томонидан 4 миллион 300 минг сўм, Саитова Дилоромга АТБ “Капиталбанк” Термиз филиали томонидан 3 миллион 950 минг сўм миқдоридаги имтиёзли кредит маблағлари ажратилди ва таъминотчи корхоналар томонидан фуқароларга тикув машиналари тўлиқ етказиб берилди. Юқорида номлари қайд этилган фуқаролар тўлиқ иш билан таъминланди.

 

Баҳодир АШУРОВ,

Термиз туман адлия бўлими бошлиғи,

Алибек ТЕМИРОВ,

Термиз туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси