-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

2019 йил 31 сонда ўқинг...

06.08.2019

Ушбу сонда чоп этилган мақолалар:

САЙЁР ҚАБУЛ: Вазир ўринбосари Сирдарёда

ЖОРИЙ йил 1 август куни Гулистон туманидаги “Орол неъматлари” фермер хўжалиги дала шийпонида адлия вазири ўринбосари Акбар Тошқуловнинг сайёр қабули ташкил этилди. Қабул давомида Гулистон тумани ҳамда Гулистон шаҳри аҳолисининг турли масалалардаги мурожаатлари тингланди


 

Адлия вазирлиги коррупцияга қарши курашади

КОРРУПЦИЯ жуда мус­таҳкам томир ёзади, дейишади. Фақат бу томирлар илдизи пастга эмас, балки юқорига қараб ўрмалайди. Бу томирларга ҳамманинг кўзи тушса-да, ҳамма бирдек уларни янчиб ташлашга ҳаракат қилавермайди. Томирларни парчалашга эса минглаб қўллар керак бўлади.


 

Адлия бошқармаси бошлиғи етти йилдан сўнг оқланди

ТАЖРИБАЛИ ҳуқуқшунос Шавкат Ҳақназаровни мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизими ходимлари, хусусан, адлия органлари вакиллари яхши билишади. Салкам 40 йил мобайнида мазкур соҳада хизмат қилган бу инсон катта ҳаётий тажриба орттирган ва обрў-­эътибор қозонган. Жумладан, дастлаб Янгиер шаҳар судининг судьяси вазифасида иш бошлаган. Кейинчалик Сирдарё вилоят суди судьяси, вилоят суди раиси биринчи ўринбосари, суд ­раиси, жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилоят суди раиси, Тошкент вилоят адлия бош­қармаси бошлиғи ўринбосари вазифаларида меҳнат қилган. 2004 йил ноябрь ойида эса Жиззах вилоят адлия бош­қармаси бошлиғи вазифасига тайинланган.


 

САМОСУД

Омманинг жазоси адолатлими?

ЎҒРИ, хиёнаткор ёки жамият учун хавфли жиноятчини аниқлаш ва унга жазо белгилаш қонун билан амалга оширилади ва айнан шунинг учун ҳам ҳар бир давлатда тегишли нормалар вужудга келган. Лекин айбдорни (у ҳали гумонланувчи бўлиши ҳам мумкин) қонун ҳукмига топширмай, ўзбошимчалик билан жазолаш амали ҳам бор.


 

Судьялар олий мактаби бу ҳақда нималарни биласиз?

ПРЕЗИДЕНТИМИЗНИНГ 2019 йил 6 январдаги ­“Судьялик лавозимларига номзодларни тайёрлаш, судьялар ва судлар аппарати ходимларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори суд-ҳуқуқ соҳасида кадрлар тайёрлаш ва судьялик корпусини шакллантиришдаги қатор муаммолар ечими сари қўйилган муҳим қадам бўлди.


 

Тадбиркорга асоссиз 2 карра ер солиғи ҳисобланди

ЎЗБЕКИСТОН Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилига “OSTEN-MIX” МЧЖ ҳисобчиси В.Ананова Шайхонтоҳур туман давлат солиқ идораси ходимлари томонидан солиқ қарзи нотўғри ундирилганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.


 

Текин луқма томоқ йиртди...

АЙРИМ кимсалар борки ўзгаларнинг мол-мулки, пулларини ғай­риқонуний қўлга киритиш ­ёки тортиб олиш пайида бўлишади. Қашқадарёлик Ражаб Жомуродов ҳам (исм-шарифлар ўзгартирилган) шундай кимсалар тоифасидан бўлиб чиқди.


 

25 миллион ёхуд 150 миллиард АҚШ доллари: бу рақамлар нимани англатишини биласизми?

СТАТИСТИК маълумотларга кўра, ҳозирда дунёда замонавий қулликнинг қурбони бўлган кишилар 25 миллионни ташкил этмоқда. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг хабарига кўра, одам савдосидан келадиган йиллик даромад тахминан 150 миллиард АҚШ долларини ташкил этади. Албатта, бу ачинарли ҳолат. Шу боис бугунги кунда мамлакатимизда одам савдоси ҳамда мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай кўринишига нисбатан муросасиз муносабат билдирилиб, унинг олдини олиш, мазкур жиноят қурбони бўлган шахсларга ижтимоий кўмаклашиш доимий равишда амалга оширилмоқда.


 

Адлия органлари қонунбузилиш ҳолатларига қарши муросасиз курашда давом этади

НАМАНГАН вилоят ­адлия бошқармаси томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш соҳасида вилоятнинг марказдан узоқ бўлган олис ҳудудлардаги аҳолини ҳам қамраб олиш ва бу орқали халқ дардини халқнинг ичига кирган ҳолда тинглаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларини қонуний ҳал этиш мақсадида жойларда доимий равишда сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда.


 

МИБ ва “Бухорогаз” филиалига мажбурият юклатилди

БУХОРО вилоят, Қоровулбозор туман, Навбаҳор МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Б.Каримов Қоровулбозор туман адлия бўлимига табиий газдан қарздорлиги мавжуд бўлмаса-да, Мажбурий ижро бўлими ходимлари томонидан ўзи яшаб турган хонадон газ тармоғидан узилганлиги сабабли мазкур масалада амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.


 

Меҳнат дафтарчасида бору иш стажида йўқ

КАТТАҚЎРҒОН шаҳар адлия бўлимига фуқаро Орип Қодиров мурожаат қилди. У ишлаган бир йиллик даври пенсия учун стажга ўтмай қолганлиги сабабли бузилган ҳуқуқини тиклашга ­амалий ёрдам беришни сўради.


 

Болага қаровчи тоға, нафақани олувчи эса ота

ҲАЁТНИНГ кутилмаган зарбалари, синовлари кўп. Олти ёшлигида онаси вафот этган Т.Нурмаматовнинг кўнглини энди ҳеч нарса тўлдиролмайди. Чунки онанинг ўрнини ҳеч ким босолмайди, у берган меҳрни ҳеч ким, ҳатто ота ҳам беролмайди. Онасидан айрилганига кўника олмаган ўсмир ўз отаси билан бирга яшашни ҳам хоҳламасдан тоғасиникига кетиб қолди. Шундан сўнг Навбаҳор туман ҳокимининг қарори билан тоғаси С.Рўзиқулов жияни Т.Нурмаматовга ҳомий этиб тайинланди. Аммо бола отасиникидан кетган бўлишига қарамасдан, болага боқувчисини йўқотганлиги учун бериладиган нафақани отаси олаверди.


 

Ғирромликнинг олди олинди

ҲАЁТДА ҳеч қачон текис ва осон йўл йўқ. Инсон борки, у ёки бу қийинчиликларга дуч келиши аниқ. Айниқса, ҳақ-ҳуқуқи бузилганда, қонунбузилишлар жонига текканда, кўпчилик адлия идораларига мурожаат қилиб, муаммоларига ­ечим топишда кўмак сўрайди.


 

АрМИ – 2019: Чин ҳарбийликнинг олий синови

ЎТГАН ҳафтанинг охирида “Фориш” тоғ полигонида V Халқаро армия ўйинлари доирасида Ўзбекистонда илк маротаба ўтказилаётган “Ҳарбий-тиббий эстафета” танловининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.


 

Аччиқ қисмат тасвири

30 ИЮЛЬ куни Тошкент шаҳрида Бутунжаҳон одам савдосига қарши курашиш кунига бағишланган бир қанча муҳим маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди.