-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

2019 йил 32 сонда ўқинг...

13.08.2019

Ушбу сонда чоп этилган мақолалар:

Сайёр қабул: ҳар бир муаммо жойида ҳал этилгани яхши

Тошкент вилоят адлия бошқармаси томонидан мурожаатларни жойига чиққан ҳолда, сайёр қабуллар орқали қабул қилиш амалиёти кенг йўлга қўйилган.

Жумладан, ўтган даврда сайёр қабулларда 1301 та муро­жаат қабул қилиниб, уларнинг 852 таси қаноатлантирилди.


 

Судья нотўғри қарор чиқарса... бунга нима сабаб, билимсизликми, тажрибасизликми, бепарволикми? Қонунга ҳурматсизликми?

ПРЕЗИДЕНТИМИЗ кўплаб маъруза ва чиқишларида “Одамларни рози қилишимиз керак” ёки “Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун”, деган фикрларни таъкидлайди ва барчани шунга даъват этади. Шубҳасиз, инсон манфаатларини амалда таъминлашда мус­тақил суд ҳокимияти муҳим ўрин тутади. Шу боис сўнгги йилларда бу соҳада ниҳоятда катта ишлар амалга оширилмоқда.


 

Тадбиркор манфаатини ҳимоя қилиб...

ҲУДУДЛАРНИ комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, турмуш даражасини ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича Пайариқ туманидаги 4-сектор раҳбари Ш.Туропов ҳамда адлия бўлими биргаликда “Ҳар бир оила — тадбиркор”  дастури ижроси юзасидан тумандаги “Навбаҳор” МФЙда сайёр қабул ташкил этилди.


 

Ходимлар ҳақига хиёнат

ФУҚАРОЛАР И.Бакаев, С.Норматова, Д.Тўраева, ­Ш.Ашуралиевалар 2019 йилнинг март ойи учун ойлик маошлари ўз вақтида берилмаганлигидан норози бўлиб Термиз шаҳар адлия бўлимига келишди.


 

Меҳнат шартномаси тузилганлиги исботланди

Жомбой туман адлия бўлими томонидан туманнинг “Қўлбости” маҳалласи, Тегирмонбоши қишлоғида яшовчи Э.Худойбердиевнинг “Сувоқова” ДУК Жомбой туман филиалида ҳақиқатда ишни бошлаган кундан эътиборан меҳнат шартномаси тузилган, деб ҳисоблаш тўғрисида фуқаролик ишлари бўйича Жомбой туманлараро судига даъво ­аризаси киритилди.


 

Тиббий ордер нега берилмади?

ШИРИН шаҳар адлия бўлимига Дўстлик маҳалласи 1-даҳа, 15-уй, 12-хонадонда яшовчи Санам Холиқова мурожаат қилиб, ўз мурожаатида II гуруҳ ногирони бўлган онаси Майрам Холиқовага Ширин шаҳар Тиббиёт бирлашмаси томонидан даволаниши учун тиббий ордер берилиши пайсалга солиниб, берилмасдан келинаётганлигини маълум қилган. Мазкур мурожаатни ўрганиш жараёнида, фуқаро Майрам Холиқова ҳақиқатан ҳам II гуруҳ ногирони эканлиги ва тиббий ёрдам олишда имтиёзли тоифага киритилганлиги боис, даволаниши учун тиббий ордер берилиши масаласида Ширин шаҳар Тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилганлиги, бироқ бирлашма масъул ходимлари томонидан ушбу масала навбат кўплиги важи билан асоссиз равишда ортга суриб, келинганлиги аниқланди.


 

Қарздорлик асоссиз ҳисобланганди

ШАЙХОНТОҲУР туман адлия бўлимига фуқаро Н.Мад­рахимов мурожаат қилиб, туман “Электр тармоқлари корхонаси” томонидан унга нисбатан қарздорлик нотўғри ҳисобланганлиги учун ушбу қарздорликни ечишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.


 

Тинчлик йўлидаги халқаро кураш Женева конвенцияларининг 70 йиллигига

ИККИНЧИ жаҳон урушининг аянчли оқибатларидан кейин Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тузилди. Бу тасодифий эмас. Уруш юзага келтирган мудҳиш кулфатларни енгишда одамларга елкадош бўлиш бу ташкилотнинг зиммасидаги улкан вазифа эди. Ўша пайтларда БМТ низомида давлатларнинг низоли вазиятларда куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик тамойили мустаҳкамланганди. Шу тариқа давлатлар ўртасида тинчликни асраш, алоқаларни мустаҳкамлаш учун бирин-кетин чоралар кўрила бошланди ва БМТ доирасида шу масала билан боғлиқ ҳаракатлар бугунгача давом этаяпти. ­Аммо урушни тақиқлаш билангина уни йўқ қилиш мумкин, деб ҳисоблаш, албатта, соддалик бўлади.


 

“Электрон қопқон”га тушган ходим

ДОРИ воситалари ва тиббий буюмлар чакана савдоси билан шуғулланадиган тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун лицензияларни давлат хизматлари марказлари орқали олаётгани анча-мунча қинғир ишларнинг пайини қирқди. Чунки дори-дармон ва тиббиёт анжомлари савдосига рухсат берувчи ваколатли ­идора фаолияти электрон ахборот алмашинувига киритилди. Шундан кейин бундай қоидабузарликлар яққол кўрина бошлади.


 

Ҳақиқат барибир қарор топади

ИНСОН ҳуқуқлари бўйича миллий марказнинг Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўлими қабулхонаси кўпинча турли шаҳар ва қишлоқлардан келган фуқаролар билан гавжум бўлади. Улар бу ерга адолат излаб келишади. Кимдир маъмурларнинг адолатсиз қароридан, бошқа бировлар суд чиқарган ҳукмдан норози. Уларнинг ҳаммаси ҳақиқат қарор топиши илинжида бўлади. Бу умид кўпинча рўёбга чиқади.


 

Гендер тенглиги: ёхуд аёлларга меҳр-оқибатдан квота бўлсин

ОНАНИ Ватанга қиёслаймиз, эъзозлаймиз. Аёлни оиламиз чироғи, кўнглимиз фароғати, дея ардоқлаймиз. Аммо аёлга бахт бердик, деб гоҳо унинг елкасига оғир юкларни ҳам ортиб қўямиз. Нозик елкасида оғир юклар билан анча жойга бориб қолган, соғлиғини йўқотиб, хаста бўлганида меҳримизни ундан дариғ тутамиз “кунда касал, жонимга тегди”, дея зуғум қиламиз.


 

Новвойхонадаги қотиллик

ПАЙАРИҚЛИК Алишер Болиев (исм-шарифлар ўзгартирилган) 28 ёшда. У ўсмирлик чоғларидан cамарқандлик­ларга хос касблардан бири новвойликка қизиқиб, уста новвойларга шогирд тушиб, бинойидек новвойга айланди.


 

“Виждонли” суд эксперти

ОҚОЛТИНЛИК Ҳамид Дониёров (исм-шарифлар ўзгартирилган) ўзаро оилавий келишмовчилик оқибатида турмуш ўртоғи Г.Юлдошевага шапалоқ тортиб юборганида, ерга йиқилиб, ўнг қўли тирсак қисмида кучли оғриқ сезди. 


 

Коррупцияга қарши курашишда хориж тажрибаси

ПОРАХЎРЛИККА қарши ҳар бир давлат ўз услубида курашиб келади ва қайсидир давлатда коррупцияга деярли барҳам ­берилган бўлса, яна қаердадир бу иллат “гуллаб-яшнаш”да давом этади. Қуйида коррупция­га қарши курашиш борасида жаҳон тажрибасини эътиборингизга ҳавола қиламиз.


 

Коса тагида нимкоса ёхуд “пора”ни англатувчи атамалар

Ҳурмат (Озарча)

КЎЧАДА бўладими, директорлар кенгаши мажлисида бўладими, порахўрлар ўзига яраша ваколат ва дахлсиз ҳуқуқлардан фойдаланишади. Аммо айрим сўзлар ҳақиқий маъноси ва порахўрликдаги ташбеҳи билан мутлақо яқин келмайди. Масалан, озарларда “ҳурмат” сўзи пора бериш учун ҳам ишлатилади. У ҳаётдаги асл ҳурматдан мутлақо фарқ қилади. “Ҳурмат бажо келтир”, деган жумла эса порахўрлик билан боғлиқ хизматни бажаришни англатади.


 

ДАЪВО (ҳикоя)

БОЗОР майдонининг азим чинорлари шовуллар, саркаш шамол эсарди. Оқловчи Ҳожи Намиқбей иш қоғозлари учмасин учун олиймақом шийпонга менгзаган кичик идорасининг ойналарини бер­китди. Очиқ эшик табақасини тортқиларкан елкасига тўрва илган, жабдуқли ­уловининг жиловини тутган, биққигина, йирик саллали қишлоқининг яқинлашаётганини кўрди.


 

Ҳикматлар хазинаси

ПОРА муомаласи деярли барча давлатларда жиноят ҳисобланиб, у коррупция, деган умумий ном билан юритилади. Ислом дини мусулмонларга порани бекорга ҳаром қилмаган, пора олишда иштирок этадиганларга бекорга жазо тайинланмаган. Зеро, порахўрлик натижасида фасод ва зулмкорлик авж олади, ноҳақ ҳукмлар қилинади, яъни шахсий манфаат устун қўйилади.