-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Ҳикматлар хазинаси (2019 йил, 32 сон)

18.08.2019

ПОРА муомаласи деярли барча давлатларда жиноят ҳисобланиб, у коррупция, деган умумий ном билан юритилади. Ислом дини мусулмонларга порани бекорга ҳаром қилмаган, пора олишда иштирок этадиганларга бекорга жазо тайинланмаган. Зеро, порахўрлик натижасида фасод ва зулмкорлик авж олади, ноҳақ ҳукмлар қилинади, яъни шахсий манфаат устун қўйилади.

***

— Абу Хумайда ас-Саидия розияллоҳу анҳу ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бошлиқларнинг ҳадя ва совғалар олиш­лари ҳаромдир”.

***

— Бурайда ибн ал-Ҳусайб розияллоҳу анҳу ривоят қилади. Набий алайҳиссалом: “Биз бирор ишга бошлиқ қилиб тайинлаган одам унга белгиланган маошдан ортиқ мол топса, у учун ҳаромдир”. (Имом Абу Довуд ривояти).

***

— Хавлат бинт Амир розияллоҳу анҳо Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Баъзи бир одамлар Аллоҳнинг мулки (жамоат пуллари)га хиё­нат қилади. Қиёмат куни улар жаҳаннамга равона бўлишади”. (Имом Бухорий ривояти).

***

— Абдуллоҳ ибн Умар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: “Аллоҳ пора берганни ҳам, пора олганни ҳам лаънатлагандир”. (Имом ибн Можа ривояти).

***

— Ибн Бурайда отасидан эшитиб Набий алайҳиссаломдан ривоят қилади: “Қозилар уч хил бўлади. Иккиси дўзахда, бири эса жаннатда. Бир киши ҳақни танийди ва у билан ҳукм қилади. Бу турдагиси жаннатда. Бир киши ҳақни танийди-да, ҳукм этишда жабр қилади. Бу турдагиси дўзахдадир”. (Имом Ҳоким ривояти).

 

● Ўз мухбиримиз.