-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Коса тагида нимкоса ёхуд “пора”ни англатувчи атамалар (2019 йил, 32 сон)

18.08.2019

Ҳурмат (Озарча)

КЎЧАДА бўладими, директорлар кенгаши мажлисида бўладими, порахўрлар ўзига яраша ваколат ва дахлсиз ҳуқуқлардан фойдаланишади. Аммо айрим сўзлар ҳақиқий маъноси ва порахўрликдаги ташбеҳи билан мутлақо яқин келмайди. Масалан, озарларда “ҳурмат” сўзи пора бериш учун ҳам ишлатилади. У ҳаётдаги асл ҳурматдан мутлақо фарқ қилади. “Ҳурмат бажо келтир”, деган жумла эса порахўрлик билан боғлиқ хизматни бажаришни англатади.

***

Балиқ бошидан сасийди

(Туркийча)

“Балиқ бошидан сасир (Балик баштан кўкар)” ибораси келиб чиқиши туркий халқларга бориб тақалса-да, бугун жуда кўплаб мамлакатларда нафақат кўча ёки қуйи бўғиндаги идоралар, балки умуммиллий ташкилот ва муассасалар раҳбарияти аралашган коррупция маъносини ҳам беради. Мексика расмийлари ҳукумат даражасидаги шартномалардан ўз улушини чиқариб олиш учун “бурда” (una mordida) сўрашса, уларнинг колумбиялик ҳамкасблари бундай шартномалар учун “арра” (“serrucho”) талаб қилади.

***

Стол остида

(инглиз, француз, форсий, швед тилларида учрайди)

Порахўрликка оид кўплаб иборалар асосан метафоралардир. Масалан, инглиз тилидаги “Пул стол остидан ўтказилмоқда” (“money being passed “under the table”) ибораси француз тилида “dessous de table”, форс тилида “zir-e mize”, швед тилида “pengar under bordet” қабилида учрайди.

***

Чой пули

(Пуштун/форс)

Чой ва қаҳванинг бутун дунёдаги машҳурлиги порахўрлар луғатида ҳам уларнинг машҳур бўлишига замин ҳозирлади. Масалан, Афғонистон ва Эронда “чой пули” (poul-e-chai) порахўрлар орасида кенг тарқалган атамалардан. Агар ушбу мамлакатларда “чой пули” сўралса, улар бош­қаларга ҳам берилиши назарда тутилади. “Болалар учун ловия” сўралганда эса пора олувчи бунга арзийдиган иш қилганлиги назарда тутилади.

***

“NOKIA қутиси”

(Венгрия)

Венгрияда 2010 йилда бир коррупцион ҳолат жамоатчиликка ошкор бўлади. Унга кўра, Будапешт жамоат транспорти компанияси бошлиғи Цольт Балоғ шаҳар мэри ўринбосари Миклос Ҳагьёга Nokia телефони қутисида пора бераётганда қўлга олинади. Шундан бери “Nokia қутиси” пораларнинг ўлчов бирлигига айланади. Унинг ҳар бир қутиси 65 минг АҚШ долларига тенг.

***

“Кичик зоғора балиқлар”

(Чехия)

Чехия Республикасида “кичик зоғора балиқлар” (kaprzhici) ёки “балиқ” кодланган тилга айланди. Гап шундаки, чех футболидаги коррупция амалиётида ушбу сўзлар кенг қўлланилган. “Кичик зоғора балиқ” 50 АҚШ долларига тенг бирлик сифатида коррупция луғатига кирган.