-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Газетанинг 2019 йил 33 сони нашрдан чиқди

20.08.2019

Ушбу сонда чоп этилган мақолалар:

Блогерлар шарҳлар учун жавобгар(ми?)

СЎНГГИ кунларда кўп муҳокамаларга сабаб бўлган ОАВлар, блогерларнинг “пост”лар ва изоҳлар учун жавобгарлиги масаласида Ўзбекистон ва хориж мамлакатлари қонунчилигини таҳлил қилган ҳолда ўз муносабатимни билдиришни лозим топдим.


 

Хусусий мулк дахлсиз

АСЛИДА хусусий мулк дахлсизлиги Конституция нормалари (Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 53-модда) билан мустаҳкамланган. Шунга қарамай, айрим мансабдор шахслар томонидан асосий қонунга хилоф хатти-ҳаракатлар рўй берди. Бу масала давлатимиз раҳбарининг диққат ­эътиборида бўлди ва мулк ­эгаси ҳамда ҳокимият вакиллари ўртасидаги келишмовчиликларга ўз вақтида ечим топилди. Аммо масаланинг моҳияти бошқа ерда. Яна худди шундай воқеалар рўй бермаслигига кафолат бера оламизми? Қачон одамларимизда ҳуқуқий онг шакл топади? Бу вазиятда қонунчиликдаги нормаларни янада кучайтириш, асосий мажбуриятлар ва жавобгарликни мустаҳкамлаш зарур эди. Шу мақсадда жорий йилнинг 13 августида иккита муҳим ҳужжат қабул қилинди. Адлия вазирлиги томонидан 15 август куни мазкур қонун ҳужжатлари муҳокамасига бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.


 

Бугун ҳамма нарсанинг иложи бор!

ADVICE.UZ: — ҳуқуқий маълумот сиз хоҳлаган вақтда тақдим этилади

Сиз тортинманг, сўрайверинг!

ИНСОНЛАРДА нима кўп, ўй, хаёл кўп. Шу билан бирга саволлар ҳам кўп. Баъзан ана шу саволларимизга кимдан жавоб олишни билмай сарсон бўламиз. Айниқса, бу ҳуқуқий масалага оид бўлса-ми? Рости, бирон бўйинбоғли ҳуқуқшуноснинг олдига бориб саволингизни айтишга ийманасиз. Телефон орқали сўраш ҳам Сиз учунмас. Ёки хориж сериалларидаги каби шахсий адвокат ёллашни ҳам чўнтак кўтармайди. Қарабсизки, ҳуқуқни ўрганишга иштиёқ бору кимга мурожаат қилиш ёки қандай ўрганишга бош қотган. Лекин бугун ҳамма нарсанинг иложи бор. Уйда ўтирган ҳолда бозорлик қилишингиз, китоб олишингиз, такси ёллашингиз, чипталар харид қилишингиз, мазали таомлар буюртиришингиз мумкин. Бу хизматлардан интернет орқали фойдаланса бўлади. Қандай яхши-а? Вақтингиз тежалади. Унгача зарур ишларингизни қилиб олишга ҳам улгурасиз.


 

Эринчоқ комиссия: фуқаролар билан боғлана олмаган эмиш

ҲАММА ташкилотлар ҳам ўз ­ишининг устасидек ишламайди. Шу сабабли баъзи ҳолларда мурожаат этган фуқароларнинг аризалари жўяли сабабларсиз рад этилаётганига гувоҳ бўлаяпмиз.


 

Ободонлаштиришга чиқмасанг ишдан бўшайсан!

БЕРУНИЙ туман адлия бўлимига фуқаро С.Ю. мурожаат қилди. Унинг айтишича, корхонада хизмат вазифасига кирмайдиган ободонлаштириш ишларига уни мажбур қилаётган, ҳаттоки иш берувчи ишдан бўшатиш билан қўрқитаётган экан.


 

Она оиласи бағрига қайтди

АЁЛ — оиланинг юраги, у тарбиячи, маслаҳатгўй, жонкуяр, жафокаш, вафодор... Бу рўйхатни ­узоқ давом эттириш мумкин. Чунки аёлнинг ­оилада тутган ўрни бениҳоя катта. Афсуски, айрим аёллар йўлдан адашиб, деймизми ёки ҳою-ҳавасларга берилиб кетибми, фарзандларини ташлаб олисларга кетаётган ҳолатлар, кейинчалик ватандан ўзга жойда ватан бўлмаслигини ҳис қилиб, аттанг қилиб қолаётганлар ҳам учрамоқда.


 

Мулк ҳуқуқи берилди

ФУҚАРО Б.Тиллабоев Мирзо Улуғбек туман адлия бўлимига ариза билан мурожаат қилди. У ­ўзи яшаб турган, ўзбошимчалик билан қурилган иморатига нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилмаганлигидан норози.


 

Дунёни меҳр қутқаради

...Иқтидорли мактаб ўқувчиси ҳақида эшитгандим. Уни излаб таълим даргоҳига бордик. Бизни қарши олган ўрта ёшли муаллима опа мақсадимизни эшитиб,  кўп куттирмасдан қизчани эргаштириб келди.


 

Ҳуқуқий муносабатларнинг янги босқичи

ЎЗБЕКИСТОН ва Афғонистон халқларини азал-азалдан муштарак маънавий қадриятлар, ўзаро ўхшаш тиллар ва умумий муқаддас дин бирлаштириб туради, икки мамлакат ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг илдизлари қадим ўтмишга бориб тақалади. Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилаётган минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги ташаб­буслар натижаси ўлароқ, бугунги кунда Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги сиёсий, ҳуқуқий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳадаги алоқалар кун сайин ривожланмоқда.


 

Хуфиёна кредитлар ёхуд эски жиноятни ёпиш учун қилинган янги жиноят хусусида

УМРИМИЗ давомида ҳар куни турли идораларга бош суқамиз, турфа касб эгалари билан тўқнашамиз. Банклар ҳам биз энг кўп ташриф буюрадиган идоралар, банкирлар эса, энг кўп дуч келадиганимиз касб эгалари қаторига киради.


 

Келинг, кўринг, ҳавас қилинг!

БУНДАН атиги икки-уч йил муқаддам одамларимизнинг онги,  дунёқараши ҳаётга бўлган муносабати бу даражада кескин ўзгариши ҳеч кимнинг хаёлига келмаганди.