-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Суд эшиклари халқ манфаатлари учун ҳамиша очиқ

21.08.2019

Мамлакатимизда демократик тараққиёт йўлида жуда кўплаб ишлар амалга оширилаётганидан  барчамизнинг хабаримиз бор. Хусусан, суд тизимида ҳам унинг мавқеини мустаҳкамлайдиган тирсаклар яратилмоқда.

 Ушбу тизимнинг халққа хизмат қилиши ва ижтимоий адолат тамойилларига асосланган давлат сиёсатини қўллаб-қувватлашини маълум қилган ҳолда бунинг амалий ифодаси сифатида Ўзбекистон Республикаси судларида ҳар ҳафтанинг шанба куни жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари учун очиқ эшиклар куни деб белгиланди. Ушбу ташаббуснинг ижроси бўйича судьялар томонидан жойларда сайёр қабуллар ташкил этилаяпти.

 Хусусан, Хоразм вилояти судлари судьялари ҳам Хива шаҳар “Гиламчи” маҳалласида жисмоний шахсларнинг вакиллари билан сайёр қабул ўтказди. Сайёр қабулда мурожаатлар асосан ичимлик суви, газ, электр энергияси ва банклар томонидан кредит маблағларини ресурс йўқлигини баҳона қилиб, ўз вақтида ажратмаётганлиги билан боғлиқ эканлиги аниқланди.

Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят судининг судьяси М.Махмудов ва жиноят ишлари бўйича Хива шаҳар судининг раиси О.Машариповлар мурожаатларни ҳал қилишнинг қонуний йўллари тўғрисида тушунтиришлар бериб, вазиятга аниқлик киритди. Шу билан бирга судларда ҳар ҳафтанинг шанба куни жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари учун очиқ эшиклар куни деб белгиланганлигини ҳам маълум қилди. Республикамизнинг барча жойларидаги судларнинг эшиклари халқ манфаати учун ҳамиша очиқ эканлигини таъкидлаб ўтди.

Олимбой МАШАРИПОВ,

жиноят ишлари бўйича Хива шаҳар судининг раиси