-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

I ХАЛҚАРО ИНФЛУЕНСЕРЛАР КОНГРЕССИ “ WORLD INFLUENCERS CONGRESS” га старт берилди

27.08.2019

Унда дунёнинг 100 га яқин энг сара фикрлар етакчилари, инфлуенсерлари, блогерлари, нуфузли шахслари, медиа-персоналари ва интернетдаги бошқа фаол аъзолар иштирок этди. Шунингдек, тадбирга ҳукумат ва дипломатик корпус вакиллари ҳам ташриф буюрди. Таъкидлаб ўтиш жоизки ушбу конгресс Ўзбекистонда илк маротаба ташкил қилинди ва бунга олти ой вақт кетди.  

Конгрессни Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов очиб берди.

“Президент Шавкат Мирзиёевнинг олиб бораётган ислоҳотлари ва новаторлик ғоялари натижасида бугун Ўзбекистон дунёга юз тутмоқда. Хусусан, юртимизда миллий иқтисодиётнинг стратегик сектори сифатида белгиланган — туризм соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар бунинг яққол далилидир”, — деди Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ва бугунги кунда Ўзбекистонда мамлакат имижи ҳамда туристик бозор учун муҳим аҳамият касб этган воқеаларга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади. Мақсадимиз 2016-йилда визасиз ташриф буюрган 1 миллион 300 000 сайёҳларимиз сонини 2021 йилга бориб 5 каррага яъни 6 миллион 400 000 оширишдир.    

WIC – бу дунёнинг етакчи блогерлари, рақамли фикрлар етакчилари, ижтимоий тармоқлар учун контентлар яратувчилар буюрган ҳар бир инфлуенсернинг обуначилари 1-1,5 миллион кишини ташкил қилади. Тадбирда дунёнинг 40 га яқин давлатдан 100 дан зиёд инфлуенсерлар иштирок этди. “World Influencers Congress” тадбирида иштирок этаётган инфлуенсерларнинг “Instagram”, “Facebook” ижтимоий тармоқлари, шунингдек “Youtube” видеохостингидаги обуначиларининг умумий сони 150 миллионни ташкил қилади. Бу инфлуенсерларнинг платформаларига жойлаштирувчи материалларининг кўздан кечирилиши 10 миллиард мартадан ортади дегани.

Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева мазкур конгресснинг ўтказилиши мамлакат бренди танишилишига ҳамда халқаро рақамли майдонда Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини очиб берувчи контент сифатини сезиларли даражада оширишга хизмат қилишини таъкидлади.

“Бугунги кунда ижтимоий медиа, ижтимоий тармоқлар маркетинг йўналишидаги инновацион ўзгаришларга ёрқин мисол бўла олади. Ҳозирга келиб глобал тармоқ ва жаҳоннинг замонавий саёҳат тенденциялари барчани қамраб олган. Мазкур конгресс глобал тармоқ ҳамда ижтимоий медианинг Ўзбекистонда кучли коммуникация шаклига айланиб бораётганини тасдиқлайди”, — дейди у.

Халқаро конгресс доирасида янги “B2I” (Business 2 Influencer) форматидаги учрашувлар ўтказилди. Унда маҳаллий ва хорижий компаниялар вакиллари ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилиш ҳамда инфлуенсерлар билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилишга доир келишувларга эришиш имкониятига эга бўлди. Бу ўз маҳсулотлари, бренд ва корпоратив имиджини замонавий усуллар орқали тарғиб қилишдан манфаатдор барча компаниялар учун ажойиб имкониятдир.

Тадбирнинг расмий қисми тугаши билан инфлюенсерлар Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларига саёҳатга бориб, ўз йўналишида ажойиб контентлар тайёрлашади ҳамда ўзларининг ресурсларига, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига жойлашади. Бу эса уларнинг миллионлаб фолловерларини Ўзбекистонга саёҳат қилишга, барчасини ўз кўзлари билан кўришга, миллий таомлар мазасини татиб кўриш ҳамда меҳмондўст ўзбек халқи билан мулоқот қилишга қизиқтириши шубҳасиз.

“Forbes” журнали томонидан ўтказилган тадқиқотларга кўра, 18-35 ёшдаги кишилар ўзларининг саёҳат йўналишларини “Instagram”, “Facebook”, шунингдек, “Youtube” каби платформалардаги маълумотларни ўрганиш асосида белгилар экан. Шундай экан, Халқаро инфлюенсерлар конгресси Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги имиджини ошириш, мамлакатга ташриф буюрувчи сайёҳлар сонини ошириш ва уларни “ёшартириш” йўлида хизмат қилишига умид қиламиз.

 

Латофат ЮСУБОВА

“Инсон ва қонун” мухбири