-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Бузилган бино учун компенсация пули тўлаб берилди (2019 йил, 34-35 сон)

04.09.2019

НАМАНГАН вилоят адлия бошқармаси томонидан ҳудудларда ўтказилаётган сайёр қабуллар фуқароларнинг мурожаатларини ўз жойида ҳал қилиш, қаноатлантириш ва тегишли кўрсатмалар беришда адлия бўлимлари асосий кўмакчи бўлиб хизмат қилмоқда.

Тўрақўрғон туман адлия бўлими томонидан Тўрақўрғон тумани, Исвахон МФЙда яшовчи фуқаро М.Низомовнинг Тўрақўрғон туман, Чусткўприк МФЙда жойлашган савдо дўкони давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан бузилган бўлса-да, компенсация пуллари тўлаб берилмаганлигидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.

Ўрганиш жараёнида баҳолаш ҳисоботида келтирилган 128.464.454 сўм миқдоридаги компенсация маблағлари Молия вазирлиги ҳузуридаги республика йўл жамғармаси томонидан ҳозирги кунга қадар фуқаро М.Низомовга тўлаб берилмаганлиги аниқланди. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 97-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 8-банди талабига асосан, ер участкаларини олиб қў­йиш компенсациянинг бузилаётган уйлар, бош­қа иморатлар, иншоотлар ва дов-дарахтлар қийматини фуқароларга тўлаш шарти билан амалга ошириш белгиланган. Мазкур компенсация пулларининг ҳозирги кунга қадар тўлаб берилмаганлиги фуқаро М.Низомовнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларининг бузилганлиги, унга моддий ва маънавий зарар етганлиги сабабли фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судига фуқаро М.Низомов манфаатида жавобгар “Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш Дирекцияси” ДУКга нисбатан даъво ариза киритилди.

Суднинг 2019 йил июль ойидаги ҳал қилув қарорига асосан, фуқаро М.Низомовга тегишли бўлган Тўрақўрғон туман Чусткўприк МФЙда жойлашган савдо дўкони бино иншоотлари учун 128.464.454 сўм компенсация суммаси ундириб берилди.

 

Анваржон ТУРСУНОВ,

Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари