-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

2019 ЙИЛ 43 СОН

30.10.2019

 Ушбу сонда чоп этилган мақолалар:

Адлия ва ёшлар

Адлия вазири: “Қонун — жамиятнинг виждони. Нима тўғри, нима нотўғри эканлиги қонунларда ёзилади”

Адлия вазирлиги янги ташаб­бусни илгари сурди. Вазирликда Ёшлар Иттифоқи билан ҳамкорликда ҳуқуқий соҳада таҳсил ­олувчи ҳамда адлия соҳасига қизиқувчи, таклиф ва ташаб­бусга эга бўлган ёшларни жалб этган ҳолда “Адлия ва ёшлар” номли учрашув ўтказилди.


 

Тилини ҳимоя қилган ўз Ватанини ҳимоя қилади

МУСТАҚИЛЛИГИМИЗ рамзи, миллатимиз шаъни ва фахру ифтихори саналган она тилимизнинг ўттиз йиллик санасини ҳар қачонгидан ҳам кўра, кўтаринки руҳ билан нишонладик. Очиғи, кўксимизни тоғдек кўтарган, бошимизни осмонга етказган сабаб­лардан бири Президентимиз томонидан “Ўзбекистон Рес­публикасининг Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинган қутлуғ санага бағишлаб ўтказилган тантанада 21 октябрь кунини “Ўзбек тили байрами куни” деб эълон қилиниши бўлди. Халқимиз узоқ кутган бу хушхабар чексиз қувонч, шукроналик билан кутиб олинди. Юртбошимизнинг нуфузли хорижий давлат арбоблари ва меҳмонлари иштирок этган мазкур анжуманда: “Кимда ким ўзбек тилининг бор латофатини, жозибаси ва таъсир кучини билмоқчи бўлса, мунис оналаримизнинг аллаларини, минг йиллик достонларимизни, ўлмас мақомларимизни ­эшитсин, бахши ва ҳофизларимизнинг сеҳрли қўшиқларига қулоқ тутсин”, дея баралла айтган сўзлари миллий ғуруримизни янада ошириб, неча минг йиллик қадриятларимизни қалбимизга янада чуқурроқ жойлади.


 

САЙЛОВ 2019

ШУ йил 24 октябрда Адлия вазирлиги томонидан ташкил этилган матбуот анжумани сайлов қонунчилиги, сайлов жараёнларига тайёргарлик масалаларига бағишланди. Тадбирда асосий эътибор бу йилги сайловларнинг фарқли жиҳатлари ва Сайлов кодекси билан киритилган янги нормалар сайлов жараёнларига қай тариқа татбиқ этилаётганлигига қаратилди.


 

Жиноятлар қандай очилади? Ҳақиқатни аниқлаш принципи

ЎЗБЕКИСТОН жиноят-­процессуал қонунчилигининг вазифалари жиноятларни тез ва тўла ­очиш, жиноят содир этган ҳар бир шахсга адолатли жазо бериш, айби бўлмаган ҳеч бир шахс жавобгарликка тортилмаслиги ва ҳукм қилинмаслиги учун айбдорларни фош этиш ҳамда қонуннинг тўғри татбиқ этилишини таъминлашдан иборатдир.


 

1 ноябрдан сўровнома беришингиз мумкин

БУГУНГИ кунда давлат хизматлари марказлари аҳолига қулай, шаффоф хизматлар кўрсатиб, ҳар бир фуқаронинг мушкулини осон қилаяпти. Эндиликда ҳисоблагичларни ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматларининг кўрсатилиши ҳам фуқароларга бир қанча қулайлик яратади. Сабаби, авваллари ҳисоблагичларни қиёслашдан ўтказиш зарур бўлиб қолганда, коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотларга мурожаат қилинар эди. Мурожаатни ўрганишга эса кўп вақт кетарди. Бундан ташқари, коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг ходими келиши, ҳисоблагични белгиланган тартибда ечиб олиб кетиши, қиёслангандан кейин яна қайтариб олиб келиб ўрнатилишига кетадиган муддатнинг узунлигидан аҳоли жуда чарчаган эди.


 

Ишим бир ҳафтада ҳал бўлди энг муҳими идорама-идора эшик қоқмадим

БИР эслаб кўрайлик, бундан 3-4 йил аввал биргина уй-жой олди-сотдиси учун ўндан ортиқ ҳужжат талаб этилар, ­уларнинг ҳар бири учун кунлаб вақт кетарди. Шунга ўхшаш фуқароларнинг кундалик иши тушадиган идоралар олдида узундан-узун навбатлар, сансалорлик ва оворагарчиликлар, бир масалада бир неча идораларга мурожаат қилиш зарурияти каби ортиқча югур-югурлар ҳар қандай киши қалбида норозилик ҳиссини уйғотарди.


 

Йўл юрдик, йўл юрдик, керизбулоққа етдик

ТОМДИ туман Давлат хизматлари маркази мутахассислари туманнинг олис ҳудудлари ҳисобланган Керегетау, Кериз ва Сукетти овулларидаги аҳолига давлат хизматларини кўрсатдилар. Йўл узоқ, чўл манзараси. Автобус бийдай қумликлардан елдай учиб манзили томон шошилади. Бу гал автобусда марказ ходимларига тумандаги Халқ қабулхонаси ва Бош вазир қабулхоналари вакиллари ҳамкорлик қилиб, чўл ҳудудида ­яшаётган аҳоли турмуш шароитини ўрганиш, уларнинг ижтимоий масалалар юзасидан мурожаатларига ечим топиш мақсадида йўлга чиқишди.


 

Зиёвуддинда дув-дув гап!

— ЭШИТДИНГИЗМИ? Зиёвуддинда 4 ой ичида 2 қаватли бино қуриб фойдаланишга топширилар эмиш! — Йўғ-е, бўлиши мумкин эмас! — ­Ана сюрприз-у мана сюрприз!

Чиндан ҳам Пахтачи туманининг Зиёвуддин шаҳарчасида қад ростлаган туман Давлат хизматлари маркази биноси қисқа фурсатлар ичида қуриб фойдаланишга топширилди.


 

Адлия вазирлиги очиқлик ва шаффофликка қандай эришди?

ҲОЗИРГИ кунда Ҳукуматнинг ахборот жиҳатидан ­очиқлиги демократик жамиятнинг устувор жиҳати, давлат органлари томонидан қарорларнинг қабул қилиниши ва ижросига конструктив таъсир усули ҳисобланади.

“Ҳаракатлар стратегияси”да давлат аппарати фаолияти очиқлигини таъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига тегишли ахборотни тақдим этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш жараёнининг устувор йўналиши сифатида белгилаб қўйилган. Амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида ҳокимиятнинг барча даражаларида татбиқ этилаётган “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак”, деган ғоя мужассам.


 

Қонунбузилиш аниқланди, интизомий жазо чораси қўлланилди

ЎЗБЕКИСТОН Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил томонидан “GOLDEN STORK” МЧЖ раҳбари А.Исраиловнинг Чилонзор туман давлат солиқ инспекцияси ходимлари хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб ёзган мурожаати ўрганиб чиқилди.


 

Коррупция – дунё тараққиётига катта ғов

TRANSPARENCY International Халқаро ноҳукумат ташкилотининг маълумотларига кўра, жаҳондаги мамлакатларнинг ярмидан кўпида коррупция бўйича ҳолат жуда аянчли аҳволда. Унда қайд этилишича, сўнгги бир неча йил давомида умумий аҳвол салбий бўлиб коррупция замонавий дунёнинг тараққиёти йўлида катта ғов бўлиб турибди. Бугун уни бартараф қилиш мамлакатимизда давлат сиёсати даражасига чиқди. 2016 йил 24 ноябрда “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекис­тон Республикасининг Қонуни Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинди. 34- моддадан иборат ушбу ҳужжатда коррупция атамасига таърифдан тортиб, унга қарши курашиш, ваколатли органлар ва уларнинг вазифалари, коррупцияга қарши жавобгарлик, бу масалада халқаро ҳамкорлик каби барча муҳим жиҳатлар қайд этилган.


 

Автомобиллар қандай экспертиза қилинади?

СУД автотехника экспертизасининг тобора кенгайиб бораётган имкониятлари тадқиқотларни янада чуқурроқ олиб бориш ва аниқ натижаларга эришиш имконини бермоқда. Бу, ўз навбатида, экспертизага тақдим этилган иш материалларини атрофлича ва тўлиқ ҳамда холисона кўриб чиқилишини янада мустаҳкамлайди. Натижада, ҳуқуқни муҳофаза этувчи идораларнинг ходимларига йўл-транспорт билан боғлиқ ишлар бўйича асл воқеликни очиб беришга хизмат қилади. 


 

Интернет ишқибозларининг болалари нега интернетдан тақиқда?..

АНГЛИЯ қироллигининг шаҳзодаси тўрт ёшли Жорж мактабга борди. У Лондондаги шахсий мактаблардан бирида таҳсил олади. Оммавий ахборот воситалари шаҳзодага илм берадиган “Tomas’s Battersea” мактаби ҳақида маълумот берди. Масалан, таомномада тез тайёр бўладиган овқатлар йўқ. Болаларни фақат иссиқ таомлар билан сийлашар экан. Энг қизиғи, бу мактабда компьютер ва гаджетлардан фойдаланишга рухсат этилмайди.


 

“Кўзмунчоқ”қа кўз тегмасин!

Юртбошимизнинг ташаб­буси билан чекка ҳудуд, олис қиш­лоқларда бунёд этилаётган обод манзиллар дилларга ўзгача шукуҳ, қувонч бағишламоқда. Ким ўйлабди дейсиз, Самарқанд шаҳридан 100 километр олисдаги Нуробод даштларида замонавий, бугунги кунга хос ва мос болалар боғчаси бунёд этилишини? Навоий кон-металлургия бошқармаси оталиғида бўлган ушбу мактабгача таълим муассасаси дашт одамларига совға қилинади, деганларида Тошбўри-ю, Эгамбердилар дўпписини осмонга отгани чинга айланди. Шу элнинг кексаларию катта-кичиги маслаҳат қилиб, болажонлар масканига ўзимизнинг урф-одатимиз, миллий қадриятлармизни инобатга олган ҳолда кўз тегмасин, деб “Кўзмунчоқ” номини қўйишди. Тўқсондан ошган, қадамлари тетик, гапга чечан Норой момо қўлини дуога очиб: “Юртнинг каттаси барака топсин, азиз боши омон бўлсин, менинг учта неварам, иккита чеварам шу боғчага бораяпти, бу ердаги шароитни кўриб, сахий инсонлар шаънига кўп дуо қилдим”. Момонинг атрофида юзлаб кафтлар дуога қўл очдилар...