-A A +A

Сайтимизнинг оҳирги янгиликларидан ҳабардор бўл!

Бузилган бинога компенсация ундирилди (2019 йил, 44 сон)

08.11.2019

ОЛМАЛИҚ шаҳар адлия бўлимига тадбиркор Ли Вера мурожаат қилди. Маълум бўлишича, “Олмалиқ деҳқон бозори” реконструкция қилиниши натижасида унга тегиш­ли бўлган савдо дўкони бузилган. Ушбу бузилиш натижасида фуқарога бозор ҳудудидан ер майдони ажратиб берилган, бироқ қонун ҳужжатлари билан кафолатланган компенсация пули тўлаб берилмаган.

Мурожаатни ўрганиш давомида аниқланишича, Ҳукумат Қарори асосида Олмалиқ шаҳар ҳокимининг қарори қабул қилинган бўлиб, бузилиши кўзда тутилган объект­лар ўрнига ўриндош тарзда “Ойдин деҳқон бозори” орқа томонидан дўкон мулкдорларига савдо дўкони қурилиши учун ер майдонлари ажратиб берилган.

Бироқ ушбу савдо дўкони бузилишидан олдин мус­тақил баҳоловчи ташкилот “AMIR AVTO BAHOLASH” МЧЖ томонидан 20.451.363 сўмга баҳоланганлигига қарамасдан, Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 97-сон қарори талаблари бузилган.

Ушбу масалани қонуний ҳал қилиш мақсадида шаҳар адлия бўлими томонидан фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судига даъво аризаси киритилди ҳамда суднинг ҳал қилув қарорига асосан фуқаро Ли Вера фойдасига савдо дўкони биноси бузилиши муносабати билан жавобгар Олмалиқ шаҳар “Олмалиқ деҳқон бозори” МЧЖ ҳисобидан компенсация учун 20.451.363 сўм ҳамда Олмалиқ шаҳар ҳокимлиги ҳисобидан маънавий зарар учун 500.000 сўм миқдорида пул маблағ ундириб берилди.

Ислом НОЁБОВ,

Олмалиқ шаҳар адлия бўлими бошлиғи